Бугундан қадимий ва навқирон Бухорода “Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш Форуми” бошланди. Тадбирнинг очилишда ҳукуматимиз раҳбарлари иштирок этишди. БМТ, Жаҳон банки ва қатор халқаро ташкилотларнинг экспертлари қатнашаётган мазкур тадбир жуда қизиқарли ўтмоқда. Айниқса турли иқтисодий шокларни енгил кечиб ўтиш, инсон капиталини ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятни оширишга инвестицияларни йўналтиришни кўпайтириш, яшил иқтисодиёт салмоғини ошириш ва унга ўтишда янги платформа ва янги иқтисодий рельслардан фойдаланиш орқали камбағалликни қисқартириш ҳақида жуда қизиқарли ва креатив фикрлар билдирилмоқда.
Шунингдек тадбирда Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни ривожлантириш обьекти сифатида ўрмон хўжалиги тармоғининг имкониятлари ҳақида ҳам фикр билдирилмоқда. Тадбирда қўмита вакили сифатида профессор А. Ҳамзаев ҳам иштирок этаяпти. Форум 26-27 май кунлари давом этади.

