Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури самарадорлиги қандай кечмоқда?

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.
Жорий йилнинг 25-май куни Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасининг Музокара ва мажлислар залида “Коррупсиявий ҳаракатлар учун интизомий жавобгарлик; Коррупсиявий ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик”. мавзусида юридик фанлари доктори, профессор Бобоқул Тошев маъруза қилди. Маъруза давомида коррупсия сўзининг ўзи қанчалик совуқ ва қанчалик жирканч аммо минг афсуски жамиятимизда ҳали ҳам мавжудлиги ҳақида сўз борди. Дунёнинг ривожланган давлатлари бу иллатга қандай қилиб курашиб келаётгани, ҳатто баъзи давлатлар эса коррупсиядан ҳоли давлатлар бўлиб коррупсияни енггани ҳақида гапирилди. Иштирокчилар ҳам коррупсия ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Қонун ҳужжатларидан маълумки, ҳуқуқбузарликларнинг асосан тўртта тури мавжуд бўлиб, улар фуқаровий, интизомий, маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлардан иборат.
Коррупцияга оид жиноятлар тушунчаси ва уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилмаган. 2017 йилнинг 3 январда қабул қилиган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонунида назарда тутилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик тушунчасидан Жиноят қонунидаги қайси жиноятлар коррупциявий жиноятлар эканлигини билиб олиш мумкин. Ферузбек Худайкуловнинг мақоласида батафсил айтиб ўтилган.
Жумладан, коррупциявий жиноятлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисми “г” банди, 168-модда 2-қисми “в” банди, 1929 , 19210 , 210-214-моддалари, 182-моддаси 2-қисми “г” банди, 19211, 205-206, 209-моддалари ҳамда жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган Жиноят кодексининг 243-моддасини назарда тутиш лозим. 2017 йилнинг 3 январда қабул қилиган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонунда коррупция деганда – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилиши назарда тутилган. Ушбу таъриф халқаро норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва Коррупцияга қарши курашиш Конвенциясини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Аммо, амалдаги Жиноят кодексимизда мавжуд бўлган коррупциявий жиноятларга оид моддаларнинг диспозициялари ушбу таъриф талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
Умуман олганда коррупцияга умумэътироф қилинган таъриф берилмаган. Бироқ, коррупция ўзида порахўрлик, одил судловга тўсқинлик қилиш, мансабни суиистеъмол қилиш, ноқонуний устунликларни олиш ва одил судловга тўсқинлик қилиш мақсадида, ўз мансабидан фойдаланиш каби, муайян хатти-ҳаракатлар тизимидан иборат бўлади.
Коррупциявий жиноятларга оид Жиноят кодекси моддалари санкцияларда жавобгарлик масалалари турлича акс этган. Жумладан, Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисми “г” банди, 168-модда 2-қисми “в” банди, 192.9 , 192.10 , 210-214-моддалари, 182-моддаси 2-қисми “г” банди, 192.11, 205-206, 209-моддалари ҳамда жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган Жиноят кодексининг 243-моддаси санкциясида назарда тутилган жавобгарлик масалаларида жазо турлари ҳар хил назарда тутилган. Улар қуйидагилардан иборат:
– ЖК 167-моддаси 2-қисми “г” банди бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– ЖК 168-модда 2-қисми “в” банди бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– ЖК 192.9-моддаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– ЖК 192.10-моддаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
– ЖК 210-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;
– ЖК 211-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорд а жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;
– ЖК 212-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;
– ЖК 213-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;
– ЖК 214-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;
– ЖК 182-моддаси 2-қисми “г” банди бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
– ЖК 19211-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;
– ЖК 205-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

Ўтган 2021 йил 21 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилишда ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида 10 миллион гектардан зиёд, сув хўжалиги вазирлиги тизимида 820 минг гектар, автомобиль йўллари атрофида 450 минг гектар ер борлиги қайд этилган. Шунингдек, 3 миллион 300 минг гектар ер ҳокимликлар заҳирасида турганлиги маълум қилинган. Давлат раҳбари бу ерларнинг электрон харитасини тузиш ва давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказиш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Маълумки, бугун рақамлаштириш туфайли барча соҳаларда очиқлик ва шаффофликка эришилмоқда.Жумладан, Президент томонидан тасдиқланган электрон ҳукумат соҳасидаги муҳим ҳужжат – “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳам салмоқлидир. Биргина ўрмон хўжалигини рақамлаштириш орқали республикадаги 115 та тизим ташкилотлари фаолиятини онлайн мониторинг қилиш ва назоратини олиб бориш ҳамда ҳисоботларни тайёрлашга кетадиган вақтни 50 фоизга қисқартириш, соҳада ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш, коррупция ҳолатларига барҳам бериш каби улкан натижаларга эришиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш қўмитанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда профессор Бобоқул Тошев “Коррупциявий ҳаракатлар учун интизомий жавобгарлик ҳамда коррупциявий ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик” мавзусида маърўза қилди. Маърўза давомида коррупция сўзининг ўзи қанчалик совуқ ва қанчалик жирканч аммо минг афсуски жамиятимизда ҳали ҳам мавжудлиги ҳақида сўз борди. Дунёнинг ривожланган давлатлари бу иллатга қандай қилиб курашиб келаётгани, ҳатто баъзи давлатлар эса коррупсиядан ҳоли давлатлар бўлиб коррупцияни енггани ҳақида қайд этилди.

Қонун ҳужжатларидан маълумки, ҳуқуқбузарликларнинг асосан тўртта тури мавжуд бўлиб, улар фуқаровий, интизомий, маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлардан иборат. Коррупцияга оид жиноятлар тушунчаси ва уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилмаган.

Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда ўрмон хўжалиги ҳисобини юритиш (stat-urmon.uz), ўрмон қонунбузарликларини онлайн тарзда расмийлаштириш мобил дастури (bayonnoma), Ўрмон фонди ерларини давлат хусусий шерикчилик асосида ижарага бериш (ijara-urmon.uz), Ўрмон фондининг яйлов ерларида чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш учун рухсатнома бериш (ruxsatnoma-urmon.uz) ахборот тизимлари жорий қилинган.

Қўмита тизимида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” тадбирларини ташкил қилиш ҳам мунтазам назорат қилиб борилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурида ҳам қўмита тизим ташкилотларида коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига, қўмита тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига эришилиши ва зиммасига юклатилган вазифалар ижросига нисбатан ходимлар масъулиятини янада ортишига эришиш кўзда тутилган.

Шунингдек, қўмита ва тизим ташкилотлари мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари фаолияти самарадорлиги янги мезонлар асосида баҳоланиши жорий этилган.