Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ибн Синонинг даволаш муолажасида истеъмол қилиниши тўрт минг йилдан кўпроқ тарихга тақаладиган, ёввойи ҳолда учрамайдиган заъфарон ҳамда ковул ўсимликлари ҳам бўлган

Заъфарон ўрта асрлардан бери баҳоси ва қадри тушмай келаётган ягона зиравор тури бўлиб, манбаларга кўра, ўрта асрларда бир қадоқ (450 г) заъфарон бир дона зотли араб чопқир отига айирбошлаш мумкин бўлган.бу ўсимлик ёввойи ҳолда учрамайди. Асосан, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Жанубий Европа, Озарбайжонда катта майдонларда экилган. Унинг пиёзининг диаметри 1-2 сантиметрни ташкил қилади. Барги 5-15 та, оч сариқ рангда; эни 2 мм, туксиз. Гули 1-4 та, гултожи оқиш, пастки қисми (ташқи томондан) бинафша ранг, узунлиги 2-4 см. Чангчилари гулқўрғондан қисқа. Кўсаги чўзиқ, эни 6-7 мм.

Таркибида эфир мойи бўлгани учун ҳиди жуда ўткир ва ёқимли заъфарон табобатда дори-дармон сифатида кенг қўлланилган. Заъфарон гулининг қуритилган тумшуқчалари мураббо, тортлар ранги ва таъмини яхшилаш, озиқ-овқат (пишлоқ, сариёғ, ликёр ва бошқаларда ранг бериш учун), парфюмерия (атир-упа) саноатида ишлатилади. 90-100 минг дона заъфарон гулидан 1 кг қуриган гул тумшуқчалари олинади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, заъфароннинг кимёвий таркиби 10-12 % сув, 5-7 % минерал моддалар, 5-8 % мой ва мўм , 12-13 % оқсил ва энг оз миқдорда ёғ экстрактидан иборат ўзига хос ва хушбўй ёқимли моддалардан таркиб топган. У оғриқни қолдирувчи, қувонч ва хурсандчилик бахш этувчи, тушкунликдан чиқарувчи, қувонч гормони – серотонин ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир. Бош мия фаолиятини мустаҳкамлаб, хотирани кучайтиради. Агар асал билан истеъмол қилинса, буйракдаги тошларни майдаланишига ёрдам беради. Заъфарон гули тумшуқлари эритмаси инсон организмига зарур бўлган каротин, тиамин, рибофламин, флавоноидлар, кальций, фосфор каби моддаларга ва турли витаминларга бой.Тўрт минг йиллик ишлатиш тарихида унинг тўқсон хил турли касалликларни даволашда қўлланиши аниқланган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 1 гектар ердан 10 кг гача заъфарон маҳсулотини тўплаш ҳам мумкин. Аммо бу жуда кучли қаров ва амалиётни талаб қилади.

Сувсизликка ва совуққа чидамли ковулнинг шифобахшлиги ҳақида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Ғайрат Жўраев суҳбатлашди.

Келиб чиқиши Эрондаги Дашти Кавир чўли билан боғлиқ ковул ўсимлиги ҳам юртимизнинг тоғ ёнбағирли ҳудудларида эса табиий ҳолда ўсади. Жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин, ғаллаорол, Фориш, Шароф Рашидов, Андижон вилоятининг Булоқбоши, Наманган вилоятининг Чуст ва Косонсой туманлари, Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудларида кўплаб учратиш мумкин. Ер бағирлаб ўсадиган ушбу тиканли бута жой танламайди, сувсизликка ва совуққа чидамли.

Ковул илдизидан то баргигага қадар шифобахш ўсимликдир. Тиб илмининг султони Ибн Сино доривор маҳсулотларнинг кўплаб туридан турли хасталикларни даволашда қўл келадиган дармондорилар тайёрлаш усулларини ёзиб қолдирган.

Мамлакатимизда доривор ўсимликларни етиштириш ва хомашёсини тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, мамалакатимиздаги фармацевтика корхоналарининг доривор ўсимликлар хомашёсига бўлган талабини янада яхшилашга қаратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қатор қарорлари қабул қилинган.

Хусусан, Президентнинг жорий йил 20 майдаги “Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш ҳудудлар кесимида ихтисослаштирилади. Бунда 2022 йилдан 2026 йилгача 36 минг гектар майдонда янги доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан республика бюджетидан тегишинча Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси орқали субсидия ажратилади. Доривор ўсимликларни маданий плантация ташкил қилиш орқали етиштириш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Маълумки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кенг тармоқли соҳа ҳисобланиб, унда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш маркази ҳам мавжуд.

Республикамизда кўплаб доривор ўсимлик турлари мавжуд бўлиб, ўрмон фонди ерларида ушбу ўсимликлар маданий ҳолда етиштирилади ҳамда хом-ашёси тайёрланади. Ўрмон фонди ерларида наъматак, чаканда (облепиха) каби доривор, ертут, қорағат (смородина) қулупнай, малина, смородина, голубика сингари резавор ўрмон ўсимликларини ривожлантириш, доривор ковул ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда экспортини йўлга қўйиш бўйича бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, доривор ўсимликларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи оилавий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари учун солиқ ва кредит имтиёзлари берилиши йўлга қўйилган. Беш йилда 36 минг гектарда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари яратилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар эса 2025 йилгача божхона божидан озод қилиниши ва ҚҚС кечиктириб тўлашга рухсат этилиб, ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қопланиши белгилаб қўйилган.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...