Марғилон туризм ва маданий мерос техникумида вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Фарғона ҳамда Қўқон ўрмон хўжалиги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси вилоят ҳамда Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 12-апрелда тасдиқланган медиа-режага асосан ўрмон хўжаликларида экотуризм, маҳаллардаги қишлоқ туризм обектлари тарғиб қилишга қаратилган “Экотуризм ва туризм хизматларини ташкил қилиш” мавзусида ўқув тарғибот тадбири ўтказилди.
Семинарда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Туризм маданий мерос бош босқармаси ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаларининг тизим ташкилотларининг экотуризмга масъул мутахассислари иштирок этди. Унда “Экотуризм ва туризм хизматларини ташкил этиш”, “Табиий қўриқланувчи ҳудудларда саёҳатлар ташкиллаш”, “Ёшларда экологик тарбияни шакллантириш”, “Қизил китобга киритилган янги флора ва фауна намуналари” ҳамда “Туризмдаги янги истиқболли лойиҳалар” мавзусида ўқув ва давра суҳбати ўтказилди. Янги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

