Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 30 июндаги 270-сонли қарор билан ташкил этилган. Тошкент вилояти Бўстонлиқ ва Оҳонгарон туманларида жойлашган.
Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи Оҳонгарон ва Бурчмулла давлат ўрмон хўжаликлари ҳамда бошқа ер эгалари ва ердан фойдаланувчилари ерларидан ташкил топган. Умумий ер майдони 574600 гектарни ташкил қилади.
Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи-Ғарбий Тянь-Шань Маркази Осиёнинг энг ноёб, хушманзара ҳудудларидан бири. У Талас Олатоғи (ғарбий қисмининг ярим) Қоржонтоғ тизмаси, Угом, Пском, Чотқол тизмаларини ўз ичига олган. Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи денгиз сатҳидан 2000-4269 метир баландликда жойлашган.
Ўсмлик дунёсининг 1762 тур мавжуд шундан Ўзбекстон Қизил китобига 74 тури киритилган.
Жумладан, Қизил китобга киритилган турлари, Оқ парпи, Пском астрагали, Ангрен зираси, Пском пиёзи, Кауфман лоласи, Ошловчи тотим, Олатоғ зафарони каби бир қатор ўсимликлар киритилган.
Ҳайвонот дунёсининг 212 тур мавжуд шундан Ўзбекстон Қизил китобига 38 тури киритилган.
Ҳудудаги Қор қоплони ва Сибир тоғ эчкиси қўшни Қозоғистон Республикаси чегаралара ҳудудларида миграция қилади.
Жумладан, Қизил китобга киритилган турлари, Қор қоплони ( Снежний барс), Тяншань қўнғир айиғи, Туркистон силовсини, Кўк суғур, кичик таккабурун каби бир қатор ноёб ҳайвонлар киритилган.
30-март – Халқаро чиқиндисиз кун! Юртимиз ободлигига ҳисса қўшинг!
Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Таҳлилларга кўра, сўнги...