Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Гендер тенглиги стратегияси (2021-2025) ва Ҳаракат дастури (2021-2022) илк бор тасдиқланди

Ушбу ҳужжатлар ФАО мутахассислари, республика вазирлик ва идоралари, ижтимойи ташкилотлар (ННТ) ва манфаатдор шахслар томонидан кенг муҳокама асосида ишлаб чиқилган.
2020-2021 йиллар давомида юртимизни ўрмон хўжалик ишчиларни, ўрмон ҳудудларда ва уларга туташ яшовчи маҳаллий аҳолини фикрлари ўрганиб чиқилди, ва шунга асосланиб, гендер масалалари таҳлил қилинган эди. Норматив-ҳуқуқий базанинг муаммо ва камчиликлари аниқланди. Олинган маълумотлар асосида миллий тармоқ сиёсати ва унинг талабларига мувофиқ ўрмонга қарашли жамоаларнинг асосий устувор йўналишлари ва эҳтиёжларини акс эттирувчи Гендер стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилди.
ФАО халқаро ва миллий экспертлари иштирокида ўтказилаётган конференсия ўрмон хўжалигида Гендер тенглиги стратегиясини (ГЕС) ишга тушириш учун бошланғич тадбир булиб ҳисобланади.
Конференсиянинг асосий мақсадлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг марказий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари, тегишли давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик учун Гендер тенглиги стратегияси ва Ҳаракатлар режани эътиборига тақдим этиб, тўлиқ хабардорлигини ва тегишли талабларга риоя этилишини таъминлаш. Шунингдек, Давлат Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмита, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалар раҳбарияти билан биргаликда Гендер стратегияси ва Ҳаракатлар режани амалга ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни муҳокама қилиб, белгилаш.
Шу билан бирга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитада, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалик қўмитада ва вилоят бошқармаларда Гендер Кенгашлар фаолияти учун платформа тайёрлашдан иборат

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...