Республика бўйича ўрмон фонди ерларида жами 555,2 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Оролбўйи минтақасида жами 547,9 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги Орол денгизининг суви қуриган тубида 457,8 минг гектар, Бухоро вилоятида 43,8 минг гектар, Навоий вилоятида 37,8 минг гектар ва Хоразм вилоятида 8,5 минг гектар “Яшил қоплама”лар барпо қилиш ва орасини тўлдириш ишлари амалга оширилди.Тоғ ва тоғолди ҳудудларида жами 6,6 минг гектар ёнғоқмевали плантациялар, шундан 4,8 минг гектар писта, 1,4 минг гектар бодом ва 400 гектар ёнғоқзорлар ташкил этилди.Ўрмон фондининг водий ва тўқай ҳудудларида 820 гектар майдонда тез ўсувчи дарахтлар плантацияси, шундан 484 гектар терак, 100 гектар павловния ва 236 гектар тол, шумтол, қайроғоч, чинор каби ва бошқа плантациялар ташкил этилди. Жами 1,9 минг тонна чўл ўсимликларининг уруғлари тайёрланиб, ўрмон хўжаликлари томонидан 686 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди. Мелиорация объектларини қум босишига қарши ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун 1,25 минг гектар ер майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди.
Ўрмон хўжаликлари томонидан жорий йилнинг I-чораги давомида 500 гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантациялари барпо этилди.
Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 1,5 минг гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилди.
Жорий йилнинг I-чораги давомида электрон онлайн-аукцион орқали жойлаштирилган 195 та лотлардан 71 таси мувафақиятли якунланиб, 911,5 гектар фойдаланилмаётган ўрмон фонди ер участкасига ижарага бериш шартномалари расмийлаштирилди, шу билан бирга, жами 822 та янги иш ўринлари яратилмоқда.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ходимлари ҳамда вилоят ўрмон хўжаликлари бошқармалари ва хўжалик раҳбарларининг ҳуқуқий, иқтисодий ва касбий билимларини баҳолаш бўйича ходимлар аттестациядан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига асосан давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига юклатилганлигини инобатга олиб, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилишни ташкил этиш ҳамда вакант лавозимларига юқори малакали ва тажрибали кадрлар билан тўлдирилиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
“Ўрмон хўжалиги ҳисобини юритиш” электрон ахборот тизими техник топшириқлари белгиланган тартибда Ахборот технологиялари вазирлигида экспертизадан ўтказилиб, stat-urmon.uz доменида тест режимида ишга туширилди.
Ҳозирги кунда ушбу тизим орқали барча ҳисоботларни онлайн юритиш, ўрмон хўжалиги соҳасида ягона маълумотлар базасини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Биз зўравонликка қаршимиз!
Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...