Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Вобкент ўрмон бўлимида “Яшил макон”ни бунёд этишда ўрмонларнинг аҳамияти мавзуида семинар ўтказилди

Бугун форумнинг иккинчи куни Вобкент ўрмон бўлимида “Яшил макон”ни бунёд этишда ўрмонларнинг аҳамияти” мавзуида семинар ўтказилди.
“Вобкент ўрмон тажрибаси” амалий семинар ташкил этилди. Унда Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги ҳамда Навоий вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси ёшлари билан ўзаро тажриба алмашдилар.
Ўтказилаётган тадбирда иштирокчиларига ўрмон хўжалиги ва маънавиятнинг уйғунлиги, ҳукуматимиз томонидан берган имкониятлар, соҳага татбиқ этилаётган имтиёзлар, соҳани ривожлантиришда ишчи-ходимларнинг ўрни ва роли, ҳудудлараро тажриба алмашинишнинг фойдали томонлари ҳақида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Кадрлар бўлими бошлиғи Холматов Комолиддин Хайриллаевич гапирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сонли қарори ижроси юзасидан куннинг иккинчи ярмида қўмита марказий аппарати масъул ходимлар, бухоролик ҳамда навоийлик ёшлар “Аждодларимиз ибрати” деб номланган зиёрат туризмини амалга оширадилар.