Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжаликлари ўрмон мухандислари, ўрмон усталари ва агроном мутахассислари учун ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ўқув-машғулотлари давом этмоқда.
Ўрмон хўжаликлари ўрмон мухандислари, ўрмон усталари ва агроном мутахассисларга “Ўрмон дарахт бута кўчатларини ёпиқ илдиз тизимли контейнерларда етиштириш технологияси, Ўрмон барпо этиш, ниҳолхона ва кўчатхоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг агротехникаси бўйича ўрмон фахриси Шермухаммад Юсупов, ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бош мутахассиси М.Ш.Ғаниев каби тажрибали ўрмончиларнинг тажрибаларидан ўқув-машғулотлар давомида сабоқ бериб борилмоқда.
“Албатта ҳар бир соҳанинг тажрибали кишилар томонидан шу соҳада меҳнат қилаётган ёшларга аниқ ва тўғри йўлни кўрсатилиши уларнинг келажагига бефарқ бўлмаслик ҳам қарз, ҳам фарз деб ўйлайман, – деди Шермухаммад Юсупов. Шу сабабли, ўзининг Ўрмончилик соҳасидаги ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, ёзган китоблари, қўлланмаларини ёшларга тақдим қилди.
Ушбу ўқув-машғулотлари жараёнида вилоятнинг барча энг чекка ҳудудларидаги ўрмон хўжаликлари ходимларини шунингдек. аёллар бандлигини таъминлаш, ўрмончиликни янада ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталишди.
Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси бошқарма бошлиғи М.Шожалилов томонидан Ўрмон фони ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларига қарши кўриладиган чора-тадбирлар, Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш. Ўрмон таксацияси каби мавзуларда ўқув дарслари ўтилди.
Ушбу ўқув-семинар иштирочиларнинг фикр ва мулохозалари, савол жавоблари ҳамда таклифлари ҳар бир дарс давомида ўрганилади ва муҳоқама қилинади.