Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бухоро вилоятида “Ўрмон хўжалиги ёшлари форуми” ўтказилмоқда

Мамлакатимизда ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини ошириш, комил инсон бўлиб вояга етказиш; ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва уларнинг меҳнатга оид қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш; салоҳиятли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил топганлигининг 5 йиллиги муносабати билан 18-19 май кунлари Бухоро вилоятида “Ўрмон хўжалиги ёшлари форуми” ўтказилади. Форумда Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари ўрмон хўжалиги ёшлари иштирок этишади.
Форумда бир қанча учрашув, суҳбат, беллашув ва бошқа тарғибот тадбирлари ўтказилади.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат Дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб етишишлари ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизими ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилади. “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичида навбатдаги Бухоро вилояти ўрмон хўжалигининг “Бухоро” жамоаси ҳамда Навоий вилояти ўрмон хўжалигининг “Ўрмончилар” жамоаси ёшлари ўртасида беллашуви бўлиб ўтади. Ўйин якунида ўрмон хўжалиги тизимида фаоллик кўрсатаган ёшлар ҳамда ўйин иштирокчиларига «Ташаккурнома» ва «Фахрий ёрлиқ»лар, эсдалик совғалари тақдим этилади.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...