Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжаликлари ўрмон мухандислари, ўрмон усталари ва агроном мутахассислари учун ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда

Жаҳон ўрмон хўжалиги тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижалари ва ютуқларини ўрмончилик соҳаси мутахасислари, юртимизда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш шу жумладан ўқув-машғулотлари жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантириш масалалари жуда муҳим.
Малакали мутахассислар сифатини оширишда янги эҳтиёж ва талабларга мослашган ўқув-машғулотлари жараёнини тизимли йўлга қўйиш, тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг ҳар хил шаклларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Соҳанинг устувор йўналишларини аниқлаштириш, Ўрмон барпо этиш, ниҳолҳона ва кўчатхоналарни ташкил этиш ҳамда уларнинг агротехникаси жараёни каби ўрмон хўжалигини ривожлантиришга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Айниқса, замонавий шароитда ўрмонларни фаолиятни амалга ошириш учун муҳим ҳисобланган республика ўрмон хўжаликлари тизимида фаолият юритаётган ўрмон хўжаликлари ўрмон мухандислари, ўрмон усталари ва агроном мутахассислари учун 16 май кунидан бошлаб, ZOOM платформаси орқали ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.
Ушбу ўқув-машғулотларни дастлаб, Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси раисининг ўринбосари Ғ.Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда ўрмон хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида белгилаб берилган долзарб вазифалар борасида гапирди. Шунингдек, ўқув-машғулотлари тингловчиларида касбий малакаларни таркиб топтиришнинг асосий тенденцияларини кенг жорий этишда кенг қамровли дастурлар асосида маърузалар ташкил этилди. Жумладан, ўқув дарсларини Ўрмон дарахт бўта кўчатларини ёпиқ илдиз тизимли контейнерларда етиштириш технологияси, Ўзбекистон шароитида истиқболли ASTERERACEAE ва LAMIACEAE оиласига мансуб доривор ўсимликлар турларини етиштиришнинг илмий асослари, Инновацияларни жорий қилиш ҳамда хисоботларни олиб бориш тартиблари ва бошқа муҳим мавзулар орқали соҳага оид билимлар ошириб борилади.
Ўрмон хўжалигида қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича қ.х.ф.д.профессор А.Х.Ҳамзаев Ўрмон хўжалиги илмий- тадқиқот институти директори маърузалари асосида ўқув-машғулотларини давом этмоқда.