Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасида сайёр қабул ташкил этилди

Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.
Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар натижасида халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этилишига эришилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2022 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларининг ҳудудларда ўтказиладиган сайёр қабулларини ташкил қилиш режасига асосан жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасида кенгайтирилган тарзда Қўмита раисининг чегара, тартиб ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Усмонов раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу сайёр қабулда барча хўжалик раҳбар ва ходимлари ҳамда тегишли масъуллар билан фуқаролар қатнашди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ечимини топмаётган муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёр қабулда 11 та масала юзасидан 18 нафар фуқароларнинг ечимини топмай келаётган муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқилди. Фуқароларнинг 2 масаласи жойида ҳал қилинди, 5 масала юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қолган масалалар бўйича ўрнатилган тартибда жойида ўрганиб чиқиб амалий ёрдам бериш бўйича хўжалик раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга айрим хўжаликлар фаолиятини кенгайтириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ишга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш ва ходимлар иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди ҳамда кўчатхоналарда қилинаётган ишлар билан яқиндан танишилди.