2021 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисининг 3-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2022 йил учун “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг 21-бандидаги “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” номли рукн остида ўрмон хўжалиги тизимида “Юртим тараққиётига менинг ҳиссам” номли ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалигида узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан меҳнат фахрийларининг ҳаётий тажрибалари билан бошланди. Унда ўрмон хўжалиги ёшларининг бандлигини таъминлаш, тизимда тадбиркорликни ривожлантириш, ундаги учраётган тўсиқ ва камчиликлар, соҳани янада ривожлантириш учун янгича ғоялар каби кўплаб масалаларда савол-жавоблар, фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг масъул ходимлари М.Абдухакимова, К.Холматов, М.Ғаниев, Р.Тожиматовлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг аъзоси, Қорақалпоқ давлат университетининг “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси мудири, сиёсий фанлар доктори Алмагул Байриева иштирок этишди.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат Дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб етишишлари ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизими ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасининг “Орол” жамоаси ҳамда Хоразм вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасининг “Заъфарон” жамоаси ёшлари ўртасида бўлиб ўтди. Унда 5:1 ҳисобда «Орол» жамоаси ғолиб бўлиб, кейинги босқичга йўл олди. Мазкур беллашувда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг масъул ходимлари – М.Ғаниев, К.Холматов, Р.Тожиматовлар, шунингдек, «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси аъзолари – О.Байриева, Х.Кабуловлар ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этишди. Ўйин якунида ўрмон хўжалиги тизимида фаоллик кўрсатаётган ёшлар ҳамда ўйин иштирокчиларига «Ташаккурнома» ва «Фахрий ёрлиқ»лар, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда Хоразм вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси ёшлари билан Хўжайли давлат ўрмон хўжалигида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий семинар ташкил этилди. Хўжалик кўчатхонаси, унда парваришланаётган ниҳол ва кўчатлар, ташкил этилган иссиқхона, экотуризмни ривожлантириш бўйича инновацион ғояларнинг амалий татбиқи борасида фикрлар юритилди.
