Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил топганлигининг 5 йиллиги муносабати билан “Ўрмон хўжалиги ёшлари форуми” ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини ошириш, комил инсон бўлиб вояга етказиш; ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва уларнинг меҳнатга оид қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш; салоҳиятли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил топганлигининг 5 йиллиги муносабати билан 11-12 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Ўрмон хўжалиги ёшлари форуми” ўтказилди. Форумда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ўрмон хўжалиги ёшлари иштирок этишди.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...