Бугун 13 май куни Тошкент шаҳрида Европа Кенгашининг Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатлари давлат хизматчилари учун Wyndham Tashkent меҳмонхонасида минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.
Ушбу семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Кадрлар бўлими бошлиғи Холматов Комолиддин Хайриллаевич иштирок этмоқда. Тадбир “Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устиворлиги тамойилларини ҳурмат қилиш” мавзусини ўз ичига олган. Тадбирдан кўзланган мақсад – давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларига риоя қилиш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда илғор тажрибалар билан алмашиш учун етук халқоро ва миллий экспертларни бирлаштирадиган очиқ мулқот майдонини ташкил этишдан иборат.
Минтақавий семинар давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва профессионал ривожлантириш, давлат хизмати доирасида самарадорликни бошқариш масалаларига бағишланади.
