11 май куни Нукусдаги Савдо-саноат палатасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг «Орол» жамоаси ҳамда Хоразм вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасининг «Заъфарон» жамоаси ёшлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 5:1 ҳисобда «Орол» жамоаси ғолиб бўлиб, кейинги босқичга ўтди. Мазкур ўйин ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, бандлигини таъминлаш, оммабоп-маърифий ўйин сифатида оммалаштириш мақсадида ташкил этилди. Мазкур беллашувда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг масъул ходимлари – М. Ганиев, К. Холматов, Р. Тожиматовлар, шунингдек, «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси аъзолари – О. Байриева, Х. Кабуловлар ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этишди. Ўйин якунида ўрмон хўжалиги тизимида фаоллик кўрсатаётган ёшлар ҳамда ўйин иштирокчиларига «Ташаккурнома» ва «Фахрий ёрлиқ»лар, эсдалик совғалари тақдим этилди.

