Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ш. ЮСУПОВНИНГ Яшил оламни асрайлик китобидан

“Меҳнат” нашриёти –Тошкент – 2008 йил.
Қоракўл воҳасида ўрмонларни кўпайтириш ва сақлаш борасида амалга оширилган ишлар.
Мен 1969-1990 йилларда Қизилқумнинг бир бўлаги ҳисобланган Қоракўл воҳасида ўрмончиликни ривожлантиришда оддий ўрмон ишчисидан Қоракўл ўрмон хўжалиги раҳбари лавозимигача 20 йилдан ошиқ муддатда фаолият кўрсатдим. Қоракўл ўрмон хўжалиги асосан Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани, Олот, Жондор туманлари, Газли шаҳри, Пешку, Ромитан туманларини ўз ичига олган, вилоятда энг катта майдонни эгаллаган хўжалик ҳисобланган. Ҳозирги кунда бу хўжаликдан Олот, Жондор, Пешку ўрмон хўжаликлари ажралиб чиққан.
Бу ўрмон хўжалигикнинг асосий вазифаси юқоридаги туманларнинг аҳолисини, қишлоқ хўжалик экинлари, пахтазор ва буғдойзорни қум босишдан, иссиқ гармсел шамол, чанг тўзонлардан ҳимоя қилишда мавжуд ўрмонларни қўриқлаш, янги ўрмонзорларни кўпайтириш, колхоз ва совхоз ерларида чорва молларини озуқасини кўпайтириш мақсадида чўл ўрмон иҳотазорларни барпо этиш, ҳар хил мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш, ўша пайтда хонадонларда газ бўлмаганлиги сабабли, аҳолини табиатга зарар етказмасдан ўтин билан узлуксиз таъминлаш каби долзарб вазифалар юкланган эди. Албатта, чўл ҳудудларида бу вазифаларни амалга ошириш осон эмас, чунки ҳамма фуқароларнинг табиатга муносабати ҳам бир хил эмас эди.Табиатга тажовуз қилувчилар ҳам учраб турар эди. Агар қиш ойларда сал ўрмонни қўриқлашни бўшаштириб юборилса, минглаб гектардаги ўрмонзорлар фуқоролар томонидан талон-тарож бўлиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Чунки қиш қахратон совуқ келади, ҳамма фуқароларга ўтин керак, ҳаммаси ҳам ўрмон қоидасини тушунавермайди, тўғри келган ердан ўрмонга ўзбошимчалик билан кириб, чопиб кета бошлайдилар.
Шунинг учун ҳам, айниқса қиш мавсумлари кечаю-кундуз ҳушёр туришга тўғри келади. Ҳар йили 18 минг гектарерда янги ўрмонзорлар барпо қилар эдик, уларни уч йил мобайнида қаттиқ туриб қўриқланмаса, бир неча кун ичида барча кўкарган ёш кўчатларни моллар еб пайхон қилиб ташлаши мумкин эди. Лекин бундай ҳолатларни асло йўл қўйилмаган, бу борада қаттиқ меҳнат қилинган, айниқса матбуотларда, газеталарда доимо тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилган.
Бир пайтлари қолоқ ҳисобланган Қоракўл ўрмон хўжалиги Республикада энг илғор хўжаликлар қаторига олиб чиқишга эришилди. Қумлик ҳудудда жойлашган собиқ Совет Иттифоқи ўрмон хўжаликлари орасида энг юқори ўринга чиқиб олди ва икки маротаба собиқ иттифоқ Давлат ўрмон қўмитасининг, 3 маротаба Ўзбекистон ўрмон хўжалиги вазирлигининг кўчма Қизил байроғини олишга мувоффиқ бўлинди ва бошқа бир қанча ютуқларга эришилди.
Ўша пайтда, ўрмонларни кўпайтириш ва сақлаш борасида амалга оширилган ишлар, ютуқлар тўғрисида маҳаллий газеталарда чоп этилган мақолалар асос учун илова қилинади.