Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Юртим тараққиётига менинг ҳиссам

Бугун 11 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасида ёшлар билан ўтказиладиган “Заковат” интеллектуал ўйини, турли учрашув ва “Ўрмон хўжалиги ривожида Мўйноқ тажрибаси” тадбирларига старт берилди. Нукус “Ёшлар марказида Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда Хоразм вилояти ўрмон хўжалиги ёшлари билан “Юртим тараққиётига менинг ҳиссам” номли раҳбар ва ёшлар учрашувилари ташкил этилди.
Айни дамда Нукусда Савдо-саноат палатаси анжуманлар залида ўрмон хўжалиги тизимида «Жамият тараққиётига менинг ҳиссам» номли ёшлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Бугунги ҳамда 12 май куни бўлиб ўтадиган тадбир дастуридан Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва унинг тизим ташкилотлари ходимларига кадрлар бўйича ишлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш бўйича амалий семинарлар ўрин олган. Ушбу семинарлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси фаолияти таҳлили, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросига ҳам эътибор қаратилади. Икки кун давом этадиган ушбу пресс-турда “Ўрмон хўжалиги ривожида Мўйноқ тажрибаси”ни намойиш этишади.

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...