Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 январда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ билан Фармон ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ва Яшил ҳудудларни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича йўл харитаси белгилаб олинди.

Кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари — «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси директори ва 5 нафар штат бирлигидан иборат Яшил ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди.

Шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 16-сонлибуйруғи билан  “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг устави ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий корхоналарининг уставлари, “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг тузилмаси, “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий корхоналарининг намунавий тузилмалари тасдиқланди.

2022 йил 25 февралда “Бухоро вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1103924-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил 15 мартда “Жиззах вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1111292-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил 15 мартда “Наманган вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1111706-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил 28 мартда “Самарқанд вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1116248-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил 18 мартда “Сурхондарё вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1113403-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил 22 апрелда “Тошкент вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1105604-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил 2 мартда “Хоразм вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси 1103365-рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклар” барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Қарор лойиҳа билан “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар” тўғрисида низомларни тасдиқланиши кутилмоқда. Шунингдек, “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар”нинг мақоми, фаолият юритиш тартиби, талаблар, эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларни бошқариш ва молиялаштириш механизмлари белгиланади.
Мазкур Фармонда республикани кўкаламзорлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 186 та туман ва шаҳарларда 2022 йилда 584 гектар майдонда “яшил боғлар”, 184 та туман ва шаҳарлардаги 306 та объектларда 2022-2024 йилларда жами 1082 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади.

Ҳозирги кунда ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чоралар кўрилиб, лойиҳа қидирув ишлари бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири доирасида мавжуд экологик муаммони бартараф этиш ва кўчат экиш масаласида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида (2021 йил ноябрь ойидаги 47-сонли ва 2022 йил февраль ойидаги 10-сонли Баёнлар) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

Ҳукумат фармойишига (694-Ф) асосан режалаштирилган кўчатларни экиш ва етказиб беришни мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Республика ишчи гуруҳи” ва вилоятларда ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилган.
Ўтган кўчат экиш мавсумини таҳлили қилган ҳолда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда 2022 йил баҳор мавсуми учун кўчат экиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл хариталар” ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланган. Ҳозирда шу асосда ишлар ташкил этилмоқда.
Топшириққа асосан жорий йил баҳор мавсумида 127,5 млн. дона иқлим-шароитга мос ҳар хил турдаги дарахт ва буталар кўчатлари экилди. Кўчат экиш ишларини бажарилишида иқлим-шароитга мос сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли шумтол, қайрағоч, катальпа, япон сафораси, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, қайроғоч, акация каби дарахт ва бута турларини экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳудудларга мос кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турларини экиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган.

Кўчат экиш билан боғлиқ тадбирларни бажарилишини сифатли ташкил этиш мақсадида туманлар ва шаҳарлар марказларида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда амалий семинарлар ҳамда кўчат сотиш нуқталари босқичма-босқич ташкил этилмоқда. Ҳукумат томонидан 2 та Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, график асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жойида амалий ёрдам кўрсатилди. Шаҳар ва туманлар марказларида намунавий кўчаларни ташкил этиш бўйича (Вазирлар Маҳкамаси томонидан) комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган. Шунингдек, “ўрмончилар” кўчаларини ташкил этиш мақсадида туманлар ва ўрмон хўжаликлари кесимида рўйхат ишлаб чиқилиб, шу асосда ишлар олиб борилмоқда. Танлаб олинган туман ва шаҳарларда “ўрмончилар” кўчалари ташкил этилиб, ҳар хил турдаги иқлим шароитга мос кўчатларни экилиши таъминланди. Бу борада, Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси билан ҳам ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилди.

Автомобиль йўлларининг атрофига 5 млн. дона терак қаламчалари экишни ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харита” асосида ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирни самарали ташкил этиш учун кўчат захирасини яратиш – энг асосий кўрсатгичлардан биридир. Кўчатлар етишмовчилиги мавжуд вилоятларда кўчат захираси босқичма-босқич ҳал этилди, иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳудудлардан зарур миқдордаги кўчатларни олиб келиб-экилиши, кўчатларни узлуксизлиги таъминланди.

Шунингдек, кўчат экилган ҳудудларда суғориш тизимини жорий этишга (суғоришга) алоҳида эътибор қаратилди. Зомин туманининг тоғолди ҳудудларида жами 232 гектар майдонга 87 840 дона, шундан 24050 дона бодом, 9400 дона ўрик ва 56750 дона шарқ туя кўчатлари экилиб, ҳозирги кунда суғориш тизими жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Худди шундай, Самарқанд шаҳри Чўпонота массивида 150 гектар майдонда кўчат экиш ва суғориш тизимини жорий этиш ишлари бажарилмоқда.

Шу билан биргаликда ўрмон хўжаликлари томонидан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида жами 1,3 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилиб, 3,1 млн дона тут кўчатлари экилди. Жорий йил 18 январдаги 31-сонли Ҳукумат қарорига асосан Оролбўйи минтақасида жами 207 минг гектар, жумладан Мўйноқ туманида 106 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 50 минг гектар ва Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди.

Бунинг учун, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 590 тонна (558,1 тонна саксовул, 20,7 тонна қандим, 11,5 тонна қорабуроқ), Навоий вилоятида 208 тонна (саксовул), Бухоро вилоятида 160 тонна (75 тонна саксовул, 5 тонна қандим, 80 тонна черкез) ва Хоразм вилоятида 52 тонна (саксовул) чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Чўл ўсимликларининг ниҳолхоналари Қорақалпоғистон Республикасида 100 гектар, Навоий вилоятида 33 гектар, Бухоро вилоятида 32 гектар ва Хоразм вилоятида 6 гектар майдонда ташкил этилди. Бундан ташқари, 16 млн дона тез ўсувчи ва бошқа турдаги дарахтларнинг қаламчалари тайёрланди.