Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Фарғона водийсидан гекконларнинг жаҳон фаунаси учун янги тури топилди

Фанлар академияси Зоология институти илмий ходимлари томонидан Фарғона водийсида яшовчи камёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг терисидан олинган намуналар устида олиб борилган генетик тадқиқот натижаларига кўра дунё фаунаси учун илк маротаба Alsophylax sp. геккони аниқланди.
Фанлар академияси ахборот хизмати хабар беришича (https://academy.uz/uz/news/dunyo-faunasi-uchun-yangi-bolgan-gekkon-turi-aniqlandi), Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди. Бу, эҳтимол ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқ. Ушбу тур кичик ўлчамга эга бўлиб, вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3 – 3,5 сантиметрни ташкил қилади. Бу тур фақат тунги фаол бўлиб, хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунингдек, бу тур акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.

Айтиш жоизки, бу тур ҳозиргача фақат Ўзбекистон ҳудудида топилган.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...