Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолияти таҳлили, “Яшил макон” умумилий лойиҳаси ижроси тўғрисида матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида   Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотлари  экологик ҳолатни яхшилаш, дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳисобига яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш бўйича жорий йил баҳор мавсумида бир қатор ишларни амалга оширди.

Жумладан, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 1,5 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритилди. Шунингдек, фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон хўжаликларига хусусий сектор субъектларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида 2022 йил 31 март ҳолатига электрон онлайн-аукцион орқали жойлаштирилган 195 та лотлардан 71 таси мувофақиятли якунланиб, 911,5 гектар фойдаланилмаётган ўрмон фонди ер участкасига ижарага бериш шартномалари расмийлаштирилди, шу билан бирга, жами 822 та янги иш ўринлари яратилмоқда.

Орол денгизининг қуриган туби ва Оробўйи ҳудудларида қум кўчиши ҳамда атмосфера ҳавосига туз-чанг кўтарилишини бартараф этиш мақсадида жами 208 минг гектар, шундан Мўйноқ туманида 107 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 50 минг гектар ва Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилиши таъминланди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари билан биргаликда чўл ҳудудларида “яшил қоплама”лар барпо қилиш тадбирлари учун жами 1 минг тонна саксовул, қандим, қорабуроқ, черкез каби дарахт ва буталар уруғлари тайёрланди.

“Яшил қоплама”лар барпо этишни жадаллаштириш мақсадида 150 гектар ўрмон фонди ер майдонларида  чул ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилди.

Ўрмон фондининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида бугунги кунгача 2000 гектар майдонда ёнғоқмевали плантациялар
ташкил этилди.

Шунингдек, ўрмон фондининг водий ва тўқай ҳудудларида 750 гектар майдонда терак ва павловния плантациялари ташкил этилди.

Жорий йил баҳор мавсумида ўрмон хўжаликлари томонидан жами 13 млн дона терак қаламчалари тайёрланиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларига экиш учун Автомобиль йўллари қўмитасининг “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УК ҳудудий корхоналарига жами 10,5 млн дона, маҳаллаларга 2,2 млн дона терак қаламчалари етказиб берилди.

Шу билан бирга, мелиорация объектлари атрофида қум босишига қарши ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун 2,4 минг гектар (йиллик топшириққа нисбатан 96 фоиз) майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди.

Зомин туманининг тоғолди ҳудудларида тупроқ деградацияси ва эрозиясини олдини олиш мақсадида 232 гектар майдонда томчилаб суғориш тизими жорий қилинган ҳолда жами 90,2 минг дона, шундан 24 минг дона бодом, 9,4 минг дона ўрик ва 56,7 минг дона туя кўчатлари экилиб, яшил ҳудудлар барпо этилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри Чўпонота массивида 118 гектар майдонда жами 68,5 минг дона манзарали ва ёнғоқмевали (51 минг дона бодом ва 17 минг 500 дона шарқ туя, элдор қарағайи) кўчатлар экилди.

Тошкент-Бустонлиқ автомобиль йўли четларида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, ўрмон хўжаликлари томонидан ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос жами 31 минг дона манзарали дарахт ва буталар кўчатлари экилди.

Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларида иҳота дарахтзорларини барпо этиш мақсадида 37 гектар майдонда 14,8 минг дона бодом кўчатлари экилди. Шунингдек, Далварзин давлат ўрмон ов хўжалиги ҳудудида томчилаб суғориш тизимини жорий қилган ҳолда 20 гектар майдонда Сербия давлатидан келтирилган 60 минг дона наъматак кўчатлари экилиб, плантация ташкил этилди.

 Мухтарам президентимизнинг алоҳида эътиборларида бўлган соҳалардан бири бу шифобахш ва доривор ўсимликлар майдонларини кенгайтириш ва ахолининг табиий усимларга булган талабини кондиришдир. Бу борада ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда жумладан, 3348,5 гектар доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияларини барпо этилган бўлиб ёки режага нисбатан 67,2 фоизга бажарилган.

Шу жумладан, тизимдаги давлат ўрмон хўжаликлари томонидан ноёб турдаги доривор ўсимликларни оналик тажриба плантацияларини ташкил қилиш йўлга қўйилмоқда. Бугунги кунгача, жами 11,4 гектар, шундан голубика 2,7 гектар, смородина (қорағат) 0,8 гектар, малина (хўжағат) 6,0 гектар, еживика (маймунжон) 1,9 гектар майдонга экилиб, ҳозирги кунда парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йилда 1 чорак якуни билан хусусий сектор субъектлари билан биргаликда чорвачиликни (майда шохли) ривожлантириш бўйича чорва сони 60 минг бошга, паррандалар сони 70 минг донага, асалари оилалари сони 35 минг оилага етказилди.

Ўрмон хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2022 йил ҳосили учун асосий экинлардан 2 минг гектар бошоқли дон экинлари экилган. Лимончиликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган иссиқхоналар майдони 3 гектарни ташкил этади.

 Республикада ўрмон хўжалигини ривожлантириш мақсадида илғор хорижий давлатлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, хорижий тажрибаларни юртимизда жорий этишни жадаллаштириш учун Япония ва Туркия давлатларидан малакали экспертлар жалб этилди. Ҳозирда улар билан ҳамкорликда ҳамда тавсиялар асосида ишлар ташкил этилмоқда.

Ўрмон фонди ерларида 1 та ташриф маркази, 4 та экомаршрутлар ташкил этилиб, экотуризмни ривожлантириш бўйича 8 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига экотуризм объектлар сони 286 тага етказилди.

Ўрмон хўжалиги соҳаси олдида турган муҳим муаммолар ечимига қаратилган 20 та илмий мавзулар шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ўрнатилган тартибда киритилди.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг 4 нафар ходимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан катта илмий ходим унвони берилди.

Соҳа олимлари томонидан 3 та мақсадли лойиҳалар тайёрланиб, бугунги кунда шулардан 1 таси молиялаштирилди ва қолган 2 таси техник экспертизадан ўтказилиб, Ўрмон хўжалиги, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналиши бўйича илмий-техник кенгашга кўриб чиқиш учун киритилган.

Бундан ташқари, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг малака ошириш маркази томонидан 250 нафар ўрмон назоратчилари, ўрмон усталари, ўрмон муҳандислари, дориворчилик мутахассислари, ўрмон агрономлари
ва бошқа касбдаги ходимлар учун малака ошириш
ўқув-семинарлари ташкил этилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мулк шаклидан қатъий назар республиканинг барча ҳудудларида жорий йил баҳор мавсумида 130 млн. дона иқлим-шароитга мос ҳар хил турдаги дарахт ва буталар кўчатлари экилди.

Экилган кўчатлар Давлат экология қўмитаси томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, шу мақсадда Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлар ҳисобини юритишнинг ягона яъни “Яшилмакон.эко” электрон платформаси яратилган. Бугунги кунгача 130 млн дона экилган кўчатлар Давлат экология қўмитасининг назоратчилари томонидан жойида ўрганилиб кейин тасдиқловчи ҳужжатлари билан қайта киритилмоқда. Бу эса ҳаққонийликни таъминлайди, бугунгача экилган кўчатларнинг 120 млн донаси ўз тасдиғини топган. Шуни таъкидлашимиз керакки, экилганлиги тасдиғини топган кўчатларнинг эгаси, яъни экилган жойи, бириктирилган юридик ёки жисмоний шахс, суғориш тизими мавжудлиги, парвариши бўйича маълумотлар ушбу электрон платформада ўз аксини топади. Албатта бу ҳозирда тест режимида ишламоқда, менимча йил якунигача тўлик ишга тушади деб уйлайман. Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил
30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича“янги тизим” яратилди. Мазкур Фармонда республикани кўкаламзорлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 186та туман ва шаҳарларда 2022 йилда 584гектар майдонда “яшил боғлар”, 184та туман ва шаҳарлардаги 306та объектларда 2022-2024 йилларда жами 1082гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади. Ҳозирги кунда ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чоралар кўрилиб, лойиҳа қидирув ишлари бажарилмоқда.