Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Қурбонов Ғолибжон Каримович тадбирга келган меҳмон, меҳнат фахрийси Юсупов Шермуҳаммад Турсуновични таништирди. Юсупов Шермуҳаммад Турсунович – 1949 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида таваллуд топган. Мутахасислиги бўйича ўрмон муҳандиси. Ўрмончилик соҳасида 55 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. Иш фаолиятини оддий ўрмон ишчисидан бошлаган. 14 йил давлат ва ўрмон хўжалигига раҳбарлик қилган. 1990-2000 йилларда Республика ўрмон хўжалиги Давлат Қўмитаси раиси ва бошқарма бошлиғининг 1- ўринбосари (Республика бош ўрмончиси) лавозимида ишлаган. Республикамиз мустақилликка эришган кундан бошлаб серқуёш Ватанимиз миқёсида барпо этилган иншоатлар, мажмуалар, зиёратгоҳлар атрофини кўкаламзорлаштириш ишларида мунтазам қатнашиб, уларга бош бўлиб келган.
Бугунги Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирда Қўмита ходимларига Юсупов Шермуҳаммад Турсунович Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тарихини сўзлаб берди.
Тадбир сўнггида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Усмонов Шерзод Мухаммадалиевич Ш.Юсуповнинг кўп йиллар давомида республика ўрмончилигини ривожлантириш ва экологик муаммоларни ечиш борасидаги хизматлари ҳақида гапирди.
Меҳнат фахрийсига эҳтиром кўрсатилиб, тун кийдирилди.

Эл –юрт олдидаги камтарона хизматлари учун 2005 йил Юсупов Шермуҳаммад Турсуновичнинг ҳаётий фаолияти ҳақидаги маълумот Ўзбекистон миллий энциклопедиясига киритилган.