Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 январда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ билан Фармон ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ва Яшил ҳудудларни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича йўл харитаси белгилаб олинди.
Кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари — «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси директори ва 5 нафар штат бирлигидан иборат Яшил ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 16-сонли буйруғи билан “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг устави ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий корхоналарининг уставлари, “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг тузилмаси, “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий корхоналарининг намунавий тузилмалари тасдиқланди.
2022 йил 25 февралда “Бухоро вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси,
2022 йил 15 мартда “Жиззах вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси,
2022 йил 15 мартда “Наманган вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси,
2022 йил 28 мартда “Самарқанд вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси,
2022 йил 18 мартда “Сурхондарё вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси,
2022 йил 22 апрелда “Тошкент вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси,
2022 йил 2 мартда “Хоразм вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган.
Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклар” барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Қарор лойиҳа билан “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар” тўғрисида низомларни тасдиқланиши кутилмоқда. Шунингдек, “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар”нинг мақоми, фаолият юритиш тартиби, талаблар, эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларни бошқариш ва молиялаштириш механизмлари белгиланади.
Мазкур Фармонда республикани кўкаламзорлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 186 та туман ва шаҳарларда 2022 йилда 584 гектар майдонда “яшил боғлар”, 184 та туман ва шаҳарлардаги 306 та объектларда 2022-2024 йилларда жами 1082 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади.
Ҳозирги кунда ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чоралар кўрилиб, лойиҳа қидирув ишлари бажарилмоқда.
Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...