Жорий йилнинг 15 апрел куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани маҳаллаларига 10 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ва буталар кўчатлари беғараз етказилиб берилди ва ўрмончилар томонидан кўчатларни экиш, парваришлаш бўйича тавсиялар берилди.

