Давлат рамзлари

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Сергили туманида

Жорий йилнинг 11- апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Сергили тумани ҳокимлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда Сергили туманидаги маҳаллаларга Ўрмон хўжалиги қўмитаси томонидан 100 мингга яқин мевали ва манзарали кўчатлар етказилиб, ўрмончилар томонидан кўчатларни экиш, парвариш қилиш, зараркунанда ва касалликларига қарши курашиш бўйича тавсиялар берилди. Ушбу тадбирда Республика Бош прокурори Н.Юлдошев, Тошкент шаҳар прокурори У.Қосимов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари А.Маматкаримовлар ободонлаштириш ишлари билан танишди ва ўз тавсияларини беришди.