Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Наманган вилоятида

Наманган вилоятида умуммиллий “Яшил макон” дастури доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
Инновасион ривожланиш вазирлиги, Халқаро молекуляр аллергология маркази, ҳудудий бошқарма масъуллари, маҳалла фаоллари шунингдек, қатор мутассадди ҳамкор ташкилотларнинг 220 нафар вакиллари билан биргаликда Уйчи туманидаги Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тажриба ер майдонида аллергия чақирмайдиган терак навлари бўйича амалий семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда терак кўчатларини экиш, парвариш қилиш тўғрисида кўрсатма ва тавсиялар берилди ҳамда шу куннинг ўзида амалий ишлар ташкил этилиб, майдонга жами 2 минг туп терак кўчатлари ва 10 минга яқин қаламчалари экилди.