Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Сурхондарё давлат ўрмон хўжалигида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўрмон фонди ерларининг имкониятларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Сурхондарё давлат ўрмон хўжалигида бўлди. Ўрганиш жараёнида, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжудларини қўриқлаш, ўрмонлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, иҳотазорлар ва ўрмон плантасияларини барпо этишни жадаллаштиришга эътибор қаратди. Қўмита Раиси павловния кўчатларини экилишида шахсан иштирок этиб, кўчат экишни жадаллаштириш ва уларни парваришлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ушбу жараёндан лавҳалар.