Доривор голубика ўсимлигини парвариш қилинишида кўчатларни экиш учун шамолсиз, қуёш нури яхши тушадиган жойни танлаш муҳимдир. Қуёш иссиқлиги ва нурлари таъсирида ўсимлик яхши ўсади, мевалари ширин, буталар соғлом бўлади.
Ёш кўчатларни экишда, Голубика илдизлари яхши ривожланадиган бўш торфли жой бўлиш яхшидир. Уни экиш ва парваришлаш учун бўш аралашма (торф, соз тупроқ, агроперлит, дарё қуми, майда шағал) мос келади. Тувакдан олинган кўчат илдизлари атрофидаги торфни намлаш керак, Чунки торф таркибида фойдали замбуруғлар мавжуд бўлиб, улар келажакда бута илдизининг озиқланишида иштирок этадилар.
Доривор голубика ўсимлигини кичик туваклардан катта тувакларга кўчириш жараёни.

