Давлат рамзлари

Эълон

26.04.2022

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 6 октябрдаги “Зомин туманида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўғрисида”ги 176-сонли баёнига асосан Зомин туманидаги тоғли ҳудудларда дарахт ва буталарнинг касалланиши ҳамда зарарланишини ўрганиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чора-тадбирлари учун 3 млрд сўм маблағ ажратилган.

Баёнга асосан тузилган олим ва мутахассислардан иборат экспедиция гуруҳи 2021 йил 18-27 октябр кунлари Зомин туманининг тоғли ҳудудларида мавжуд барча турдаги манзарали ва ўрмон мевали дарахт-буталарнинг санитар, энтомологик ва фитопатологик ҳолати ва ўсимликларнинг табиий ҳолатлари, ботаник ва физиологик мониторинги, табиий кўпайиш жараёнлари, касалланиш ҳолатларини ўрганиш бўйича кузатувлар олиб борган.

Mониторинг натижасида арча ўрмонларининг фитосанитар ҳолати қониқарсиз даражада эканлиги ва қуйидаги касаллик ва зараркунанда турлари кенг тарқалганлиги аниқланган. Жумладан,

Арчанинг қора доғланиш касаллиги

Касаллик қўзғатувчиси: Seynesiella juniperi (Desm.) G. Arnaud

Касалликнинг белгилари: бу касаллик Зарафшон арчаси – Juniperus seravschanicaKom. нинг игнабарглари ва ёш новдаларида қора доғлар ҳосил қилади. Касаллик ўсимликнинг игнабарги ва ёш новдасини зарарлаб қуриш ҳолатига олиб келади.

              Арча (Juniperus Kitam.) нинг занг касаллиги

Касаллик қўзғатувчиси: Gymnosporangium fusisporium Ed.Fisch

Касалликнинг белгилари: ушбу занг касаллиги Зомин тумани ҳудудидаги арча турларининг деярли ҳаммасида учрайди. Занг касаллиги асосан, арча шохларини зарарлайди. Шохнинг касалланган қисми йўғонлашиб, ғуддалар ҳосил бўлади ва ёрилиб – ёрилиб кетади. Натижада маълум вақтдан кейин касалланган арча шохи бутунлай қуриб қолади.


    Арчанинг чириш касаллиги

Касаллик қўзғатувчилари: Rigidoporus juniperinus Gafforov, L.W.Zhou, E. Langer sp. nov., Coniferiporia uzbekistanensisL.W. Zhou,
Xue W. Wang & Gafforov, sp. nov.
, Phellinus punctatus (Fr.) Pil.Atl.Polyp.

Касалликнинг белгилари: бу замбуруғлар Зарафшон арчаси – Juniperus seravschanica Kom. нинг танаси ва ер юзасига яқин бўлган илдизлар юзасида ўсиб ривожланади ва уларда ички чиришни келтириб чиқаради. Натижада кўп йиллик дарахтлар қурийди.

                                Арчанинг диплодиоз касаллиги

Касаллик қўзғатувчилари: Diplodia juniperi Westend.

Касалликнинг белгилари: арчанинг игнабарглари ва ёш новдаларини зарарлайди.

Зомин тоғ қияликларида кенг тарқалган зараркунандалардан ҳозирги кунда арча ўсимликларига катта зарар келтираётган Ўрта Осиё унсимон қурти (Pseudococcus vovae Nass) ҳамда катта ёшдаги арча дарахтларида тана зараркунандаларидан арча тилла қўнғизи ( Anthaia conradti Sem) ва арча лубхўри (Phloeosinus turcestanicus Sem) билан зарарланганлиги аниқланган.

Зомин тоғ қияликларида табиий тарқалган бута ва арчаларнинг санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида қора доғланиш (Seynesiella juniperi Desm.), занг (Gymnosporangium fusisporium Ed.Fisch), чириш (Rigidoporus juniperinusGafforov, L.W.Zhou, E. Langer sp.), диплодиоз (Diplodia juniperi Westend) касалликларига қарши ўсимлик илдиз тизими ва ривожи учун микробиологик келиб чикишга эга экологик хавфсиз   “Микрозим- “серияли биостимуляторлардан, антибиотик ва энзиматик фаол композициялардан, фиотопатогенларга қарши актиномицетларнинг антибиотик фаол “Стрептоин”, зараркунанда ва патоген замбуруғларига қарши комплекс биопрепарат “Фитошит”,  энзиматик фаол “Остерзайм”“Аспертерзайм” ҳамда  препаратлардан Фунгиоспорин БФ 1500 ЕА/мг 3,0 л/га, Спорагин 4,0-6,0 л/га, Фитолавин 1,0-2,0 л/га меъёрларини қўллаш, шунингдек, фунгицидлардан Фундазол 50% н.кук. 1,0-2,0 кг/га, Топсин-М 70% 1,0 кг/га сарф-меъёрида ишлов бериш тавсия этилади.

Сўрувчи зараркунандалардан Ўрта Осиё унсимон қуртига (Pseudococcus vovae Nass) ҳамда тана зараркунандаларидан арча тилла қўнғизи (Anthaia conradti Sem) ва арча лубхўрларига (Phloeosinus turcestanicus Sem) қарши Зомин туманининг Зомин сҳатгохи, сувомбор, болалар оромгохлари атрофига микробиологик препаратлардан “Фитошит”,  Биослип БВ эм.к., 2,0-3,0 л/га, Биослип БВ н.кук. 2,0-3,0 кг/га, Престиж ва Престиж плюс 4-6 л/га, шунингдек, юқоридаги ҳудудлардан узоқроқ бўлган тоғ ва тоғ қияликлари ҳудудларда эса кимёвий препаратлардан Овипрон 2000, 80 % эм.к. 10-15 л/га, Имтирин 20% 0,5 л/га, Энджео 24,7 % 0,5-0,7 л/га сарф-меъёрида мавсум давомида 2100 гектар майдонда зараркунанда ва касалликларга микробиологик препаратлар билан 2-3 маротаба ва кимёвий препаратлар билан 2 маротаба ишлов бериш тавсия этилади.

Шуларни инобатга олган ҳолда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Зомин туманининг тоғли ҳудудларидаги барча турдаги манзарали ва ўрмон мевали дарахт-буталарда тарқалган зарарли организмларга қарши курашиш ҳамда уларнин санитар ҳолатини яхшилашга қаратилган энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича эълон қилади. (Таклиф ишлаб чиқилганда Зомин туманидаги тоғли ҳудудларда дарахт ва буталарнинг касалланиши ҳамда зарарланишини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларига маблағ ажратиш мақсадга мувофиқ)        

Таклифларни 2022 йилнинг 5 майига қадар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига (Тошкент вилояти Қибрай тумани Университет кўчаси-2,
тел: 71-263-04-20) ёпиқ ҳолатда тақдим қилишингиз сўралади.

Эълон

Эълон

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг 2022 йил 26 апрелдаги 167-сонли хатига асосан Қўқон...