Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тизимидаги давлат ўрмон ов хўжаликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сонли қарори асосида, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ташкил этилган.
Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасида Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб, қўмита раиси томонидан белгилаб берилган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, масъуллар белгиланган Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тизимида 2022 йил 1 январ ҳолатига 10 та давлат ўрмон ов хўжаликлари-жумладан Қоракўл, Далварзин, Қолгансир, Қўнғирот, Қозоқдарё, Муборак, Хоразм, Қоровулбозор, Нурота ва Фориш хўжаликлари мавжуд.