Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги фидойиси

Бугун айни дамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида “Ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланувчилар, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг марказий аппарати ходимлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоят ва туман ҳудудий бошқарма, бўлим бошлиқлари иштирокида соҳа фидоийларини тақдирлаш учун йиғилдик.

“Ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонига Мамлакатимизнинг Ўрмончилик соҳасида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган фахрийларимиз ва ҳозирги кунда орамизда бўлмаган инсонлар ўз меҳнати билан авлодларга қолдирган савобли ишлари учун шунингдек, жамият олдида масъулиятли ҳамда соҳада ҳурмат қозонган инсонлар тақдирланади. Кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўриш, ҳар бир инсон учун юксак бахт.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан “Ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан 100 киши тақдирланади.
Бугунги кунда бутун жаҳон жамоатчилиги – экологик талофатнинг олдини олишнинг ягона йўли бу ўрмонзорларни ва яшил ҳудудларни кенгайтириш эканлигини таъкидламоқдалар.
Экологик инқирознинг олдини олиш учун муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш; ўрмонлар майдонини кенгайтириш мақсадини амалга оширишда ўрмон хўжалиги ходимларининг ўрни ва роли катта.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, ўрмонларни такрор кўпайтириш, сақлаш ва ўрмон фонди бойликларидан оқилона фойдаланиш, республика эҳтиёжини ўрмон ва ўрмон маҳсулотлари билан таъминлаш, ўрмонларни экологик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сувни сақлаш, ҳимоя қилиш, санитар гигеник ва рекреасион фаолиятларини кучайтиришда жонбозлик кўрсатаётган ходимларимизни ҳудудлар билан ишлаш жараёнида машаққатли меҳнати ҳаммамизга маълум.
Республикамизда ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясига мувофиқ, ҳар йили “Халқаро ўрмончилар куни” арафасида мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар
тақдирланиши белгиланган. Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилда илк маротаба соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, жонбозлик кўрсатиб келаётган ҳамкасбларимиз муносиб тақдирланди.