Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 788-F сонли фармойишига асосан Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли худудлари ва йўл бўйларида 30 кмлик сим тўсиқлар ўрнатиш учун маблағ ажратилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 788-F сонли фармойиши талаблари асосида 30 кмлик сим тўсиқлар ўрнатиш учун тижорат таклифларни 2022 йил 22 апрель кунига қадар қўмитанинг info@urmon.uz электрон манзилига қабул қилади.
Таклифлар Қўмитанинг харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади ҳамда энг маъқул таклифлар танлаб олинади.
