Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти директори А.Ҳамзаев Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида бўлди

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти директори А.Ҳамзаев Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида бўлиб, берилган топшириқлар ижроси ҳамда хўжалик раҳбар-ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Боботоғ давлат ўрмон хўжалигини берилган топшириққа кўра барпо этилган маданий писта плантасияларида кўкарувчанликни ошириш мақсадида ташкил этилаётган сув ва нам манбалари бирма-бир кўздан кечирилди ва тавсиялар берилди.
Ўрмон фонди ерлари асосан (85 %) чўл ҳамда тоғ ва тоғ олди (15%) ҳудудлардан иборат. Яна бир жиҳати шундаки, бизнинг минтақада табиий ёғингарчиликлар миқдори ўртача 250-350 мм дан ошмайди. Бу эса ҳар бир ҳудудга мос дарахт ва буталарни танлаш ва парваришлаш жуда муҳим ҳисобланади
Кейинги йилларда Ўрмон фонди ерларининг тоғолди ва тоғли минтақаларида маданий писта плантасиялар барпо этишга катта эътибор берилмоқда. Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида қарийиб 30 минг гектар майдондда табиий писта плантасиялари мавжуд. Бу ҳуддудда писта плантасияларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Юқорида таъкидланганидек, табиий намгарчилик етарли бўлмаган шароитда ўрмонзорлар барпо этишда жуда кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Лекин, Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида нам ва сув тўплаш бўйича ўзига хос тажрибалар қўлланмоқда. Яъни ўрмончиларимиз сойларда сунъий сув ҳавзалари ташкил қилиб, ёш писта кўчатларини суғоришда ишлатмоқдалар. Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти директори А.Ҳамзаев мазкур ҳуддудда бўлиб, амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар ва агротехнологиялар бўйича ўз тавсияларини берди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...