Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5052-сон қарорига асосан 2022 йилда ўрмон хўжаликларини моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида махаллийлаштирилган махсус техникалар (сув ташувчи, юк ташувчи тентли, юк ташувчи (самосвал) автомашиналари ва юқори унумли трактор) сотиб олиш учун 20 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Қаронинг 1 ва 2 иловалрига мувофиқ 2021-2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқлансин.
Шунингдек, қарорнинг 3-бандида кўрсаткичларда назарда тутилган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олиниши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5052-сон қарори талаблари асосида махсус техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан таклифларни 2022 йилнинг 24 апрелига қадар қўмитанинг info@urmon.uz электрон манзилига қабул қилади.
Таклифлар Қўмитанинг харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади ҳамда энг маъқул таклифлар танлаб олинади.