Хўжаликда кейинги 2-3 йилда катта ўзгаришлар қилинган. Хўжалик идораси тўлиқ таъмирланиб, янгидан жиҳозланган. Барча ходимларга муносиб шароитлар яратилган.
Айниқса, хўжаликда илмий ходимлар билан ҳамкорликда дориворчилик йўналишида янги лойиҳалар амлга оширилмоқда. Шулардан бири, Кўкжар бўлимида ноёб ва янги турдаги Седона, Зирк, Годжи каби доривор ўсимлик турлари илмий асосда етиштирилаётганлигини эътироф этиш мумкин.
Шу билан бирга хўжаликда 500 тонна сиғимли мевани сақлайдиган омбор ишга туширилган.
Шунингдек, инкубаторда маҳаллий зотдаги жўжалар очилиб, аҳолига тарқатилмоқда. Мисол учун, ўтган ҳафтада 1000 та жўжа Бахмалсой МФЙдаги аҳолига тарқатилган.

