Тошкент шаҳар Сергили туманида «ЯШИЛ ЙИЛЛИК» умуммиллий лойиҳаси асосида Бош прокуратура, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ёшлар ишлар агентлиги ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида 1000 га яқин павловния кўчатлари экилиб, плантасия ташкил этилди. Бундан ташқари Сергили ва Янги ҳаёт туманларига аҳоли хонадонларига 100 мингдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар етказилиб ўрмончилар томонидан кўчатларни экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.
Ушбу эзгу ташаббусга ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси жамоаси фаол иштирок этиб, ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

