Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 7-апрелда “Яшил макон” дастурининг бажарилишига бағишлаб ўтказилган видеоселектор мажлисида ҳудудларда кўчат экиш ишларини янада жонлантириш топшириғи берилган.
Шунга кўра Инновасион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда терак экиши бўйича топшириқлар берилган. Ушбу топшириқга мувофиқ Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимидаги Навоий вилояти чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази билан ҳамкорликда Хатирчи туманида терак экиш бўйича амалий семинарлар ташкил этилди.