Жорий йилнинг 11 апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасида кенгайтирилган тарзда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ғ.Қурбонов раҳбарлигида шахсий сайёр қабул юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда барча хўжаликлари раҳбар ва ходимлари ҳамда тегишли масъуллар қатнашди.
Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ғ.Қурбонов шахсий сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг ечимини топмаётган муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиш ўрин олди.

