Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ислом дини терроризмга қарши

Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида “Ислом дини терроризмга қарши” мазусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходими, тарих фанлари номзоди, доцент Бори Қодиров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Нодиржон Шомирзаев иштирок этишди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси билан ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Ҳар бир инсон ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизнинг 94 фоиз аҳолиси ислом динига эътиқод қилар экан.
Давра суҳбатини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Усмонов очиб берди. У тадбирга таклиф этилган меҳмонлар билан таништирди.
Суҳбат давомида Бори Қодиров диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш амалиёти ва вазифалари тўғрисида гапирди. “Экстремизм”, “терроризм” каби атамаларга изоҳ бериб, келиб чиқиш тарихи, кўринишлари, оқибатлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди. Глобаллашув шароитида ахборот алмашиш, экстремизм, терроризм ва умуман маънавиятимизга раҳна солувчи иллатларидан ҳимояланиш, “жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” усулларига тўхталди. Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясини амалга оширишда учинчи Ренессанс пойдеворини қўйилаётганига тингловчилар аҳамиятини қаратди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Нодиржон Шомирзаев эса “Ислом экстремизм ва терроризмни қоралайди” мавзуида фикр билдирди. У “ислом” сўзининг луғавий маъноси, мазкур диннинг келиб чиқиши, бошқа динлардан фарқли томонлари, мазкур дин бўйича турлича қарашларни айтиб ўтди. Ижтимоий тармоқлар орқали динга алоқадор ахборот таҳлиллари, ахборот хуружлари, салбий оқибатлари, уларнинг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг масъулияти, ахборотдан фойдаланиш йўл-йўриқлари тўғрисида маълумот берди.
Тадбир якунида қўмита ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларини беришди, ўтказилган тадбир ҳақидаги муносабатларини билдиришди.

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...