Давлат рамзлари

Ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликларни турларини кўпайтириш, уларни оналик плантасияларини яратиш, маданийлаштириш ишлари кенг йўлга қўйилган

Республикамизнинг ўрмон фонди ерларига қарашли ўрмон тажриба участкаларида кейинги пайтларда ҳар хил доривор ўсимликларни турларини кўпайтириш, уларни оналик плантасияларини яратиш, маданийлаштириш ишлари кенг йўлга қўйилган. Бу эса кейинги пайтларда ўз натижасини кўрсатиб келмоқда. Жумладан, бута меваси (голубика) доривор ўсимлигини етиштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Кўпгина манбааларда, бута меваси (голубика) ўсимликлар орасида етакчи ҳисобланиб, ажойиб таъми, маҳсулдорлигининг юқорилиги, мевасининг катталиги, кимёвий таркибга бойлиги билан жаҳон мамлакатларида мавқеи ошди. Инсон саломатлигига, умр кўриш давомийлигига таъсир доираси ижобий эканлигини кўрсатиб, жумладан атеросклерознинг ривожланишини кечиктириши, юрак-қон томир касалликларини олдини олиш, диабетнинг кечишини камайтириш орқали яхши антиаллергик восита сифатида хизмат қилиши тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Жорий йил фаолияти жараёни

Жорий йил фаолияти жараёни

Республика бўйича ўрмон фонди ерларида жами 555,2 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш ишлари амалга...