Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмончилик соҳасини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилган ҳолда ўзаро икки томонлама ҳамкорликда Меморандуми имзоланди.
Ушбу Меморандум муносабатларда ўрмон хўжалиги тизимида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ўрмон хўжалиги бўйича илмий-амалий тадқиқотлари ҳамда инновацион лойиҳаларини самарали амалга оширишларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни ўрмон хўжалиги соҳасида амалий маҳорат кўникмаларини ҳосил қилиш, экотуризм, рекреация, уруғ тайёрлаш, доривор ўсимликларни етиштириш, манзарали ва мевали дарахт – буталарнинг ниҳол ва кўчатларини етиштириш, экиш ва парвариш қилишга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминланишига кўмаклашиш бўйича мақсадли ва манзилли ишларни амалга ошириш, хотин-қизларининг бу борадаги ташаббуси ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш муҳимлиги инобатга олинган.
Ҳаммамизга маълумки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб берилган эди.
Жорий йил 8 апрель куни мамлакатимиз Презеденти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифларида ҳам маҳаллаларни ободонлаштириш, ишкомли кўчалар ташкил қилиб, узумлар экиш, манзарали дарахтлар ва гул, райхон кўчатлари экиш масаласига алоҳида тухталиб ўтдилар. Ушбу хайрли ҳамда самарали ишларни давом эттириш мақсадида форумда иштирок этаётган хотин-қизлар Қибрай туманидаги “Зебунисо” маҳалласида “Оналар боғи” ни барпо этиш маросимида иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахтлар ва гул кўчатларини экишди.
Хабарингиз бор, мамлакатимизда атроф – муҳитни муҳофаза қилиш, кўкаламзорлаштириш ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан ҳар бир маҳалладаги хотин-қизларнинг оила аъзоларини ўзи яшаётган маҳаллани обод қилиши, кўкаламзорлаштириши бўйича мақсадли ва манзилли ишларни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширмоқда.
30 март куни Узун туманида “Оналар яшил макон учун!” акциясига старт берилди ва шу кунгача юртимизнинг 47 та туман ва шахарларда “Оналар боғи ташкил қилинди.
Ҳусусан, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тизимида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ўрмончилик маҳорати, уруғ, манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини етиштириш, экиш ва парвариш қилишга ўргатиш бўйича мақсадли ва манзилли ишларни амалга ошириш;

  • Мамлакатимиз туман ва шаҳарларда биттадан ўрмончилар кўчасини ташкил қилиш жараёнида манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини етиштириш билан шуғулланиш ниятида бўлган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларига назарий ва амалий кўникмаларни бериш;
  • Мамлакатимиз туманларидаги ҳудудий Ўрмончилик хўжалиги бошқармасига яқин жойлашган маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларнинг ўз хўжалигидаги ерларига ва кўчадаги майдонида манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари ва қаламчаларни етиштириш, экиш ҳамда уруғ етиштириш шунингдек, хотин-қизларни ва уларнинг оила аъзоларини ўзини ўзи иш билан таъминлаши бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинган интенсив ниҳолхоналарда ишлаши учун хотин-қизларни махсус ўқув курсларида назарий ва амалий билимларга эга бўлиши ва бандлигини таъминланишини йўлга қўйиш;
  • Интенсив ниҳолхоналар ташкил қилиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган хотин-қизларни имтиёзли
    кредитлар олишида амалий ёрдамлар кўрсатилиб уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жамиятдаги ролини янада юқорига кўтариш, “Тадбиркорлик сабоқлари” ўқув-курсларида таълим олишлари бўйича етарли шарт-шароитлар яратиш;
  • Маҳсус ўқув курсларида таълим олган хотин-қизларни ўзларининг етиштирган маҳсулотлари билан ички ва ташқи бозорда ўз ўринларини эгаллашлари ҳамда юқори даражадаги кўргазма ва ярмаркаларда муносиб иштирок этишлари учун мақсадли ва манзилли чора – тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. Шундай экан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар олдида турган асосий вазифа ҳудудларда ушбу акцияда қатнашиш истагида бўлган уруғчилик ва кўчат етиштириш билан шуғулланиш ниятида бўлган фуқароларнинг, шу жумладан, имконияти чекланганлар ҳамда бандлиги таъминланмаган хотин-қизларнинг ва уларнинг оила аъзоларини рўйхатини шакллантириш ва уларни мақсадли ва манзилли кишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш орқали хотин-қизларни ва уларнинг оила аъзоларини ўзини ўзи иш билан таъминланиши бўйича ишларни ташкил қилишдан иборатдир.
  • Бугун ушбу анжуман иштирокчилари ва Қибрай тумани хотин-қизлари билан биргаликда акция доирасида «Оналар боғи» ни барпо қилиш ишлари бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан етказиб берилган мевали ва манзарали дарахтлари ҳамда гул ва райхон кўчатларини экиш ишларини бошлашди.
  • Янги орзулар обод хонадондан бошланади, кам таъминланган аёлларнинг хонадонига мевали ва манзарали дарахтлар, атиргул, павлония, лаванда, зафарон экиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, ўз хонадонларида мевали ва манзарали дарахтлар ва доривор ўсимликлар эккан хотин-қизлар кўчатларни парвариш қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, даромад топишлари учун ҳам имконият яратилади.
  • Узун туманида старт берилган “Оналар яшил макон учун” акцияси бутун Республикамиз бўйлаб давом этмоқда. Бугун Форум иштирокчилари ва Қибрай тумани хотин-қизлари бундай хайрли ишларни давом эттириб ва фаол қатнашиб Тошкент вилоятининг обод ва кўркам ҳамда жаннатмакон юртга айланишида ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...