Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний, Тўрткул, Элликқалъа ва Қипчоқ давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини танқидий ўрганиб чиқилди

Ушбу ўрмон хўжаликларда дарахт экиш бўйича “Яшил макон ” умум миллий тадбири уюшқоқлик билан бошлаб юборилган. Бу тадбирларда раҳбарлар ҳам иштирок этиб, соҳа ходимларига намуна кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ғ.Қурбонов Беруний, Тўрткул, Элликқалъа ва Қипчоқ туманларида бўлиб, дарахт экишда иштирок этди.

Шунингдек, ўрмон хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшиш ҳамда дарахт экиш ва бошқа бир қанча тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишининг аҳамияти ҳақида танқидий ўрганиб чиқди. Масъуллар дарахт экиш билан бирга ирригасия ва мелиорасия ишлари, умуман, айни мавсумида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Тадбир доирасида тумандаги хўжаликларда янгидан ер очиб, ниҳолхона ҳамда кўчатхоналар ташкил қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.