Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилиши режалаштирилган 125 миллион дона кўчатдан 120 миллион 123 минг донаси (96,1 фоиз) экилди.

Республика бўйлаб экилган кўчатлар тўғрисидаги барча маълумотлар шу йил 1 мартдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилган «Яшил макон» электрон платформасига киритиб борилмоқда. Барча туман ва шаҳар ҳокимликларида ташкил этилган «Штаб»лар томонидан жами экилган кўчатларнинг 119,4 миллионтаси платформага киритилди.

Кўчатларни етиштириш ва етказиб беришда нарх асоссиз ошиб кетмаслиги учун жойларда 300 дан ортиқ кўчат ярмаркалари ва савдо нуқталари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...