Ўзбек халқининг қадимий одатларига биноан, дарахт экиш жараёни ёши ўлуғларнинг дуолари билан бошланади, яхши ният, хайр-барака сўралади. Бугунги дарахт экиш тадбири ҳам яхши тилаклар билан бошланиб, «Терак даромад манбаи» деб номланди. Олмазор тумани «Юқори бешқўрғон» маҳалласида «Яшил макон» умум миллий лойиҳаси доираида зўр шижоат ва иштиёқ билан теракзор барпо этишга киришилди.
Ушбу дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб,теракзор ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

