Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Тиллашамиз – диллашамиз” мавзусида вебинар

Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Миллий табиат боғлари ва овчилик бошқармасида “Тиллашамиз – диллашамиз” мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Унда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари номзоди, доцент Иномжон Азимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори, филология фанлари номзоди, доцент Азизбек Эминов иштирок этди.
Вебинарда давлат тили бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг жойлардаги ижроси, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига ўтиш масалалари, ходимларнинг давлат тили бўйича малака оширишлари, қўмита ва унинг тизим ташкилотларида давлат тили юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида фикр юритилди. Жамғарма директори томонидан Миллий табиат боғлари ва овчилик бошқармасига китоблар совға қилинди.