Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Каръера куни” ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси  Президенти  Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 марм куни ўтказилган «Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида»ги 19-сонли йиғилиш баёнида олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш  бўйича устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий- бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-60-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий ўқув йилида университет битирувчиларини ишга тақсимлаш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида университетда 2021/2022 йил ўқув йилининг бакалавриат ва магистратура битирувчилари бўйича “Каръера куни” ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Қишлақ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорликда ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасининг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги, саноат, сервис хизмат кўрсатиш, олий ва профессионал таълим соҳаларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб вакант жойларга битирувчиларни жойлаштириш иқтидорли ва қобилиятли ёшларни касбий ва илмий тадқиқот ишларига кенгроқ жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва илмий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратишга доир чоралар тизимини ишлаб чиқиш, юқори малакали мутахассис ва илмий педагог ходимлар бўлиб етишишларида уларга амалий  ёрдам беришдир.

Ушбу меҳнат ярмаркасида асосий кадрлар истеъмолчилари ҳисобланган 57 та вазирлик, идора, ташкилот, муассаса, агрокластер ва 2 та хорижий ташкилот вакиллари ҳамда битирувчилар  иштирок этди.