«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги барча ўрмон хўжалиги бўлимлари кўчат экиш ва экилган кўчатларни суғоришга киришган. Хусусан, Чўпонота массивида экилган кўчатларни суғориш жараёни давом этмоқда, бодом кўчатлари экилмоқда. Экилган кўчатларга ўғит бериш арпа аралаштириб қўйиш, ҳар бир кўчат тагида ошқовоқ экишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, Қуриб қолган кўчатларни жойига соғлом кўчатлар билан алмаштириш кераклигини таъкидлаб ўтди, ҳар бир кўчат тагида 50-60 литр сув билан тўйинтириш кераклигини, айрим хўжалик раҳбарлари ишга совуққонлик билан ёндашаётганлигини қаттиқ танқид остига олди – Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ўктам Раззоқов.
Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи
Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 30 июндаги 270-сонли қарор билан ташкил этилган....