Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Келажак лидерлари” махсус интенсив малака ошириш дастури 2-мавсуми ТОП-50 талиги

Айни кунларда истиқболли ёшларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш мақсадидаги лойиҳамизнинг 2-мавсуми бошланган. 2 ойга мўлжалланган Дастур давомида ўрта бўғин бошқарув кадрлари ва мутахассислари малака оширади.
25 ёшдан 35 ёшгача бўлган тингловчилар 1 862 нафар номзод орасидан сараланган.
(https://t.me/argos_uz/4526) Дастур ёш кадрлар компетенциясини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби соҳаларда сабоқ олишади. Вазирлик, идоралар раҳбарларига дублёр бўлиб, хорижий стажировкаларга юборилади.
Бугун давлат хизматига тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф эта олиш, стратегик фикрлаш, имкониятларни таҳлил қила олиш салоҳиятига эга кадрлар жуда муҳим.
Назария ва амалиётни умумлаштирган Дастур сўнггида тингловчиларнинг натижаларига қараб, лавозимда ўсиш модели қўлланилади.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...