«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз ҳудудларида яшил майдонларни кўпайтириш мақсадида дарахт экиш бўйича Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги Чўпон ота массивида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда. Айни кунларда экилган бодом кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда. Экилган кўчатлар парваришига қат’ий э’тибор қаратилган.
Хайрли ишга қўл урган фидой инсонлар кўчат экишда фаол бўлинглар! Кўчатларнинг тўғри экилиши, ўз вақтида суғорилиши, минерал ва табиий ўғитлар билан озуқаланиш жараёнларини назорат қилиш ҳамда ушбу дарахтни ҳимоя қилишни ҳам ўз зиммангизга олинг, деди Раззоқов Уктам Рўзиевич, Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни ташкил этиш бўлими бошлиғи
