Мутахассислар томонидан танланган дарахтлар биологик чидамли бўлиб, маҳаллий табиат шароитларига мос келади. Қайрағоч ва оқ қайин ҳамда япон сафораси ва тут дарахтларининг йирик шох-шаббали турлари шамолларга дош бериб, чангни ушлаб қолади.
Бу каби яшил тўсиқларнинг яратилиши ҳосилдорликнинг салмоқли ошишига кўмаклашади, экин ерларини асраб қолиш имконини беради

